1
2
3
100

Ўзбекистон мустақилликдан кейин таълим соҳасида қандай асосий ислоҳотлар бошланган?

Заявление:
Таълим тизимини миллий қадриятларга асосланган ҳолда тубдан қайта ташкил қилиш ва замонавий талабларга мос кадрларёрлаш и шлари тайна

100

 "Таълим тўғрисида"ги қонун ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури"нинг аҳамияти нимада?


Жавоб:
Замонавий, мустақил фикрлайдиган кадрларни тайёрлаш тизимини яратиш ва таълимни сифат жиҳатидан ислоҳ қилишнинг ҳуқуқий ва амалий асосини яратди.

100

 Ўзбекистонда мажбурий умумий таълим қанча йиллик этиб белгиланган?


Жавоб:
11 йиллик мажбурий умумий ўрта таълим жорий қилинган

200

Мактабгача таълим тизими ривожланиши бўйича қандай чоралар амалга оширилди?

Жавоб:
Мактабгача таълим муассасаларининг сони кўпайтирилди, хусусий боғчалар фаолиятига рухсат берилди, "Мактабгача таълимни ривожлантириш дастури" қабул қилинди.

200

Олий таълимни эркинлаштириш концепцияси қайси йилда қабул қилинган?

Жавоб:
2017 йилда Президент қарори билан олий таълим тизимини эркинлаштириш бўйича концепция тасдиқланган.

200

 Янгиланган давлат таълим стандартларининг мақсади нимадан иборат?


Жавоб:
Таълим мазмунини замонавий талаблар асосида янгилаш, компетенцияга асосланган ёндашувни жорий қилиш.

300

Ҳусусий мактаблар ва нодавлат таълим муассасалари қандай рағбатлантирилди?


Жавоб:
Ҳуқуқий асослар яратилди, солиқ имтиёзлари берилди ва лицензия олиш жараёни енгиллаштирилди.

300

"Замонавий мактаб" лойиҳаси қандай мақсадда амалга оширилди?


Жавоб:
Қишлоқ ва шаҳарлардаги мактабларни замонавий инфратузилма ва жиҳозлар билан таъминлаш, таълим сифати ва имкониятларини тенглаштириш учун.

300

Профессионал таълим тизимини ривожлантириш учун қандай ислоҳотлар киритилди?


 Жавоб:
Янги касб-ҳунар мактаблари ташкил этилди, меҳнат бозори талабларига мос касблар бўйича ўқув дастурлари янгиланди.

400

Халқаро таълим дастурларида Ўзбекистон қандай иштирок этмоқда?


Жавоб:
PISA, TIMSS ва PIRLS каби халқаро баҳолаш дастурларида иштирок этиб, миллий таълим тизимининг самарадорлигини баҳолаш ва ривожлантиришга қаратилган чоралар кўрилмоқда.

400

Онлайн таълим ва рақамли платформалар қандай жорий қилинди?


Жавоб:
"ZiyoNet", "Bilimlar Akademiyasi" каби платформалар яратилди, пандемия даврида онлайн таълим оммалашди ва электрон дарслар тизими йўлга қўйилди.

400

2020–2025 йилларга мўлжалланган таълим ривожланиш стратегиясида қайси устувор йўналишлар белгиланган?


Жавоб:
Таълим сифатини ошириш, рақамли таълимни кенг жорий этиш, барча болалар учун тенг таълим имкониятларини яратиш ва кадрлар салоҳиятини ошириш.

500

Олий таълим муассасаларига кириш тест имтиҳонларида қандай ўзгаришлар амалга оширилди?


Жавоб:
Тест топшириш имкониятлари кенгайтирилди, мустақил қабул марказлари ташкил этилди, аниқ балл тизими ва очиқ шаффоф баҳолаш жорий этилди.

500

Академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўртасида қандай фарқ бор?

Жавоб:
Академик лицейлар олий таълимга тайёрлаш учун, касб-ҳунар мактаблари эса касбий малака бериш учун мўлжалланган.

500

Талабалар учун таълим кредитлари ва молиявий ёрдам механизмлари қандай жорий қилинди?


Жавоб:
Талабалар учун банклар орқали таълим кредитлари тизими ташкил қилинди, кам таъминланган оилалар фарзандлари учун грантлар ва имтиёзлар берила бошланди.

M
e
n
u