Макроиқтисодиёт
Ялпи миллий маҳсулот
Миллийҳисоблар тизими
Ялпи миллий маҳсулот (ЯИМ) ни ҳисоблаш усуллари
Номинал ва реал ЯММ (ЯИМ).Нарх индекси

100

....миллий иқтисодиёт миқёсида ва унинг алоҳида секторлари кўламида ҳамда жаҳон хўжалиги даражасида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини бир бутун қилиб бирлаштирган иқтисодиёт тузилмаси нима деб аталади  

Макроиқтисодиёт

100

Миллий иқтисодиётга тариф беринг

мамлакат миқёсида мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган ҳамда меҳнат тақсимоти орқали ўзаро боғланган тармоқлар, соҳалар ва инфратузилма муассасаларидан иборат яхлит иқтисодий тузилмадир.

100

Пировард маҳсулот нима?

бу унумли ва шахсий истеъмол учун тайёр бўлган ҳамда шу мақсадда сотиб олинадиган товарлардан иборат бўлади.

100

Оралиқ маҳсулот нима?

қайта ишлаш ва қайта сотиш мақсадида сотиб олинган моддий қимматликлар (хом-ашё, материал ва хаказо) ҳамда тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг моддий буюмлашган қисми.

100

Унумсиз битимлар бу-....?

бу давлат бюджетидан бериладиган трансферт тўловлари (пенсия, нафақа, стипендия), дотациялар, субсидиялар ҳамда пул ва унга тенглаштирилган молиявий активларнинг ҳаракати.

200

Иқтисодиёт секторларини санаб беринг.

алоҳидалашган хусусий, давлат ва аралаш секторлари

200

мамлакатнинг ресурслари (ер, меҳнат, капитал, тадбиркорлик) қаерда жойлаштирилишидан қатъи назар, улар эвазига миллий ишлаб чиқарувчилар томонидан яратилган пировард маҳсулот қиймати-нима деб аталади?

Ялпи миллий махсулот

200

амортизация ажратмаларидан холи қилинган ялпи миллий маҳсулот кандай махсулот?

Соф ички маҳсулот (СИМ)

200

М иллий даромад деб нимага айтилади?

Соф ички маҳсулотдан бизнесга эгри солиқлар чиқариб ташлангандан кейин қолган қисмига

200

Ижтимоийсуғурта тўловлари;-Корхоналартақсимланмайди ганфойдаси;-Корхонафойдасигасолиқлар;-Соф фоизлар нима деб айтилади?

Миллий даромад

300

Халқаро меҳнат тақсимоти орқали халқаро иқтисодий муносабатлар иштирокчисига айланган алоҳида миллий давлатлар иқтисодиётлари мажмуаси кандай номланади

Жаҳон хўжалиги

300

ресурслар манбаидан қатъи назар мамлакат ҳудудида барча субъектлар (миллий ва чет эллик) томонидан йил давомида яратилган пировард маҳсулот қиймати-нима деб аталади?

Ялпи ички махсулот

300

......икки томонлама ёзув қоидасига асосланган баланслашган жадваллар тўплами бўлиб, унда макро даражадаги бир иқтисодий битим натижалари ҳам ҳаражатлар ва ҳам даромадлар сифатида акс этади.

Миллий ҳисоблар тизими(МҲТ)

300

ЯИМ (ЯММ) = С+ I+ G+ Xn ушбу формулани изохлаб беринг.

С. Уй хўжаликларининг шахсий истеъмолчилик сарфлари (узоқ муддат фойдаланиладиган ва жорий истеъмол Ялпи Ички Маҳсулот (Ялпи миллий маҳсулот) = қиладиган товарлар ҳамда хизматларга); I. Корхоналарнинг ялпи инвестицион сарфлари (асосий капиталга, уй-жой қурилишга ва заҳираларга инвестициялар). G. Товар ва хизматларнинг давлат хариди (мактаблар, соғлиқни сақлаш муассасалари, йўллар қурилиши, қуролли кучлари, давлат маҳкамасини ушлаб туриш ва ҳоказо); Xn. Соф экспорт (экспорт ва импорт суммасининг фарқи «+» ёки «-«)

300

Номинал ялпи миллий маҳсулот ҳажмига таъсир кўрсатувчи омилларни курсатинг:

ишлаб чиқариш реал ҳажмининг ўзгариши; 

нарх даражасининг ўзгариши.

400

Макроиқтисодий кўрсаткичлар нимани ифодалайди?

миллий (ёки жаҳон) иқтисодиётининг ҳолатини, фаолият қилиши ва унинг натижаларини ифодалайди

400

Макроиқтисодий моделлар кайсилар санаб беринг.

*доиравийоқимлар(айланишлар)модели *ялпиталабваялпитаклиф(AD-AS)модели *товарлармиқдоривапулмассасиIS-LM)модели *Филлипс,Лафферэгричизиқлари

400

МҲТнинг асосий камчилигини курсатинг.

Бозордан ташқарида амалга ошириладиган операциялар. Масалан, уй бекаси ва шахсий уй таъмири билан шуғулланувчи дурадгор меҳнатининг натижалари; 

Бўш вақтнинг кўпайиши ҳисобига фарованлик даражаси ортиши. Жумладан, ҳақ тўланадиган таътил ва байрам қунлари кўпайиши оқибатида; 

Алоҳида шахс ва оилалар турмуш даражасидаги ўзгаришлар; 

Сув, ҳаво ва атроф муҳитнинг ифлосланиши; Яширин (хуфёна) иқтисодиёт ва фаолиятнинг натижалари.

400

Ялпи маҳсулот миллий (Ялпи ички маҳсулот)ни сарф-ҳаражатлар бўйича ҳисоблашда....

барча сотиб иқтисодий субъектлар, яъни уй хўжаликлари, корхоналар, давлат ва чет элликларнинг ялпи махсулотни олишга қилинган сарфлари қўшиб чиқилади.

400

Нархиндексинианиқлаш формуласини езиб тушинтириб беринг

Pi-нарх индекси Р1-жорий йилдаги нарх Р0-базис даврдаги нарх.

Жорий йилда базис йилга нисбатан нарх даражасининг ўсиши инфляцияни, пасайиши эса дефляцияни кўрсатади.  

Pi=(P1-P0)/P0.

500

Макроиқтисодий тахлил нима?

ресурсларнинг тўлиқ бандлигига эришиш, инфляцияни энг кам даражага келтириш, ишсизликни камайтириш орқали макроиқтисодий мувозанатликни ва пировард натижада иқтисодий ўсишни таъминлаш муаммолларига қаратилади

500

йиллик ишлаб чиқаришнинг бозор қиймати ҳисобланиб, у таркибига жорий йилда сотилган товарлар (хизматлар) ва заҳирада бўлган барча маҳсулотлар- нима деб аталади?

Ялпи миллий махсулот

500

1993 йилда БМТ МҲТнинг такомиллашган янги стандартини тасдиқлаган. Унда нималар узгарган. Санаб беринг.

иқтисодиёт секторлари, стандарт ҳисоблар ва асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг номланиши бирмунча ўзгартирилган

500

Ялпи ички маҳсулот (ЯММ) ни ҳисоблаш усулларини санаб беринг

бўйича ҳисоблаш (пировард фойдаланиш усули) 

Қўшилган қийматлар бўйича ҳисоблаш (ишлаб чиқариши);   усули

даромадлар бўйича ҳисоблаш (тақсимлаш усули);


500

Реал ялпи миллий маҳсулот кандай аникланади? Формуласини езиб беринг.

номинал ялпи миллий маҳсулотни нарх индексига бўлиш йўли билан аниқланади.

M
e
n
u