1- guruh
2- guruh
3- guruh
100

Молиявий тергов ўтказишда "параллель тергов"  деганда нима тушунилади?

Бу ташкилий тактика бўлиб, асосий жиноят (масалан, гиёҳвандлик воситалари савдоси ёки коррупция) тергов қилинаётган вақтнинг ўзида, унга параллель равишда ушбу жиноятдан келган даромадларни қидириш ва аниқлаш жараёнининг олиб борилишидир. Бу активларнинг тезкорлик билан яширилишининг олдини олади

100

Молиявий тергов нима?

бу жиноий фаолият натижасида олинган маблағларнинг келиб чиқиши, ҳаракати ва якуний манзилини аниқлашга қаратилган махсус тергов усулидир

100

Предикат жиноят нима?

бу бошқа бир жиноятнинг келиб чиқишига асос бўлган бошланғич жиноятдир. Яни пулни "ювиш" учун аввал ўша пул қандайдир жиноят йўли билан топилган бўлиши керак. Ана шу "биринчи" содир этилган жиноят предикат жиноят дейилади

200

Қандай ҳолатларда молиявий тергов тамомланиши мумкин?





1.Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш факти юзасидан жиноят иши қўзғатилганда 

2.Жиноий фаолиятдан олинган даромадлар аниқланганда Жиноят иштирокчилари аниқланиб, уларни жавобгарликка тортиш учун етарли далиллар тўпланганда 

3.Пул маблағлари ва мол-мулк ҳаракати вақтинча тўхтатилганда 

4.Мулкнинг хатланиши ёки у давлат эгалигига ўтказилганда 

5.Халқаро-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўров ижро этилганда

200

ФАТФнинг 31-тавсиясида қандай қоида мустахкамланган

давлатлар жиноий даромадларни легаллаштириш ҳолатларини самарали тергов қилиш учун махсус тергов усулларидан фойдаланишлари лозимлиги, бу усуллар махфий операциялар, телефон ва қурилмалар орқали сўзлашувларни эшитиш, компьютер тизимларига кириш, назорат остида етказиб бериш каби тезкор тадбирлардан иборат бўлиши белгиланган 


200

ФАТФ тавсияларига кўра молиявий тергов олиб бориш ваколатига эга субъектлар  нечта турга бўлиниши мумкин?

1.Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар

2.Махсус ваколатли органлар, яъни тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар

3.Молиявий разведка бўлими

4.Активларни аниқлаш ва қайтариш бўйича бўлинмалар




300

Молиявий характердаги маълумотлар қандай фактларни аниқлашда ёрдам бериши мумкин?


1.жиноий даромадлар, пул маблағлари, мол-мулкнинг ҳаракатини

2.жиноий даромадларнинг шахслар ва жойлар билан ўзаро алоқасини

3.жиноят ишига алоқадар бўлган воситалар

4.гумонланувчи, айбланувчи ва судланувчилар жойлашган жой



300

Дастлабки тергов органи томонидан молиявий тергов ўтказишнинг афзалликларини санаб беринг?

1. Ўз иш юрутивидаги жиноят иши бўйича терговчи, суриштиручи предикат жиноят ёки ЖФОДЛ ҳолатларини, содир этилиши усулларини батафсил билади

2.Жиноят иштирокчиларининг психологик портрети билан таниш бўлганлиги сабабли, гумонланувчи томонидан жиноят содир этиш усуллари, мақсадларини англай олади

3.Жиноий даромаднинг жойлашган жойи, легаллаштириш усули ва ишнинг бошқа тафсилотларини аниқлайди, далилларни тўплашда ёрдам беради


300

Дастлабки тергов органи томонидан молиявий тергов ўтказишнинг камчиликларини санаб беринг?

1.Иш ҳажмининг катталиги сабабли, суриштирувчи ва терговчилар иш юритувидаги барча жиноят ишлари бўйича сифатли молиявий тергов ўтказишнинг чекланганиб қолади

2.Молиявий тергов ўтказишга ихтисослашган суриштирувчи, терговчилар ёки тергов бўлинмаларининг ташкил этилмаганлиги

3.Молиявий тергов ўтказиш самарадорлигини ошириш мақсадида малка ошириш ва қайта тайёрлов курсларида барча суриштирувчи, терговчилар иштирокининг қамраб олинмаганлиги



400

Молиявий тергов жиноят процессининг қайси босқичида ўтказилади?

тезкор-кидирув фаолияти, терговга кадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговнинг ҳар қандай босқичида амалга оширишлари мумкин.

400

Ўзбекистон Республикасида молиявий тергов ўтказиш муддати қанча?

Ўзбекистон Республикасида молиявий тергов ўтказиш муддати белгиланмаган, бироқ тегишли идолараро ҳужжатлар мазмунига кўра жиноят-процессуал қонунчилигида жиноий таъқибни амалга ошириш учун белгиланган муддатлар доирасида ўтказилиши мақсадга мувофиқ

400

Молиявий терговнинг анъанавий жиноий терговдан асосий фарқи нимада?

Анъанавий тергов асосан айбдор шахсни ва жиноят содир этилган ҳолатни аниқлашга қаратилган бўлса, молиявий тергов асосий эътиборни молиявий оқимларга, маблағларнинг манбасига ва уларнинг якуний манзилига (активларга айланишига) қаратади.

500

Ўзбекистонда молиявий терговларни мувофиқлаштирувчи асосий орган қайси?

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти молиявий терговларни ўтказиш ва пул ютишга қарши курашиш бўйича махсус ваколатли орган ҳисобланади.

500

Молиявий терговда "Бенефициар мулкдор" тушунчаси нимани англатади?

Бу активларнинг ёки компаниянинг орқасида турган, ундан ҳақиқатда фойда кўрадиган ва уни назорат қиладиган асл эгаси (жисмоний шахс) демакдир. Терговнинг мақсади "сохта" раҳбарлар эмас, айнан мана шу шахсни топишдир.

500

Молиявий тергов давомида қандай мажбурлов чоралари қўлланилиши мумкин?

Банк ҳисоб-рақамларидаги операцияларни тўхтатиб туриш 

Мулкларни хатловга олиш 

Тижорат сири бўлган ҳужжатларни олиб қўйиш (суд қарори ёки қонунда белгиланган тартибда)

M
e
n
u