I
II
III
IV
100

Илмнинг луғатдаги маъноси нима?

Бир нарсани воқеъликдагидек идрок этиш

100

Қуръонда неча мингдан ортиқ оят илмнинг асослари ҳақида баҳс юритади?

1000 дан кўпроқ

100

Қайси оятда "Албатта, осмонлару ернинг яратилишида ва кеча-кундузнинг алмашинишида ақл эгалари учун белгилар бор" дейилган?

Оли Имрон, 190

100

Қуръони карим неча пора, неча сура ва неча оятдан иборат?

30 пора, 114 сура, 6236 оят

200

"Илмдан бир боб ўрганиб тонг оттиришинг..." неча ракат намоз ўқишдан афзал деб баён қилинган?

Юз ракат

200

Ислом олими Ибн Нафис қон айланишини Қуръон нозил бўлганидан неча йил ўтиб аниқлади?


300 йил

200

Илм сўзи имон сўзидан муқаддам келтирилишининг сабаби нима?

Илм олишдан мақсад жамият тараққиёти ва охират саодати ҳисобланиб, имонсиз илм зарар келтиришидан

200

Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ҳадисига кўра, олимга кимлар истиғфор айтади?

Ердаги ва осмондаги барча нарсалар

300

"Илмни Чин (Хитой)да бўлса ҳам ўрганинглар" ҳадиси қайси имомлар томонидан заиф иснод билан ривоят қилинган?

Имом ибн Адий ва Байҳақий

300

Қуръонда "Илм" сўзи турли маъноларда неча ўринда такрорланган?

811

300

Ибн Аббос (р.а.)га кўра, олимларнинг даражаси илм олмаган мўминларнинг даражасидан неча даража юқори?

700 даража

300

Қуръони карим неча йил, неча ой, неча кунда нозил бўлган?

22 йил 02 ой 22 кунда

400

Абу Зарр (р.а.) ривоят қилган ҳадисга кўра, олимнинг мажлисида ҳозир бўлиш минг ракат намоздан, мингта касални бориб кўришдан ва мингта жанозада иштирок этишдан афзалдир. Қуръон тиловатидан ҳам яхшими, деган саволга Пайғамбаримиз (с.а.в.) нима деб жавоб бердилар?

"Илм бўлмаса, Қуръон тиловати фойда берадими?"

400

Аллоҳ таоло "Балки у (Қуръон) илм берилган зотларнинг дилларида (ёд бўлгувчи) аниқ-равшан оятлардир" деб қайси сурада айтган?

Анкабут, 49

400

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Аллоҳ таоло ...га алайҳиссалом ваҳий қилиб: «Эй ...! Мен олимман (билувчиман) ва ҳар бир билувчини яхши кўраман», деди».

Иброҳим

400

Фатҳ Мусалий: «Касалга обу таом берилмаса, ўладими?» деб сўрадилар. Атрофдагилар: «Ҳа, ўлади», дейишди. Айтдилар: «Қалбга ҳам .... кун илм берилмаса, ўлади».

уч

500

Имом Бухорийнинг "Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ" китобидаги "Илм китоби" нечта боб ва нечта ҳадисни ўз ичига олган?

53 боб, 76 ҳадис

500

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Имон яланғочдир, унинг либоси ..., зийнати ..., меваси эса ...дир».

тақво, ҳаё, илм

500

Ушбу ҳадисни тўғри ўқб таржима қилинг!

"طَلَبُ العِلْمِ فَرِيْضَةٌ عَلَىْ كُلِّ مُسْلِمٍ" (رواه الإِمَامُ ابن ماجه عن أنس بْنِ مَالِكٍ رضي الله عنه).

“Илм излаш – ҳар бир мусулмонга фарздир” (Имом Ибн Можа ривояти).

500

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Икки нарсадан ўзгасига ҳасад қилмоқ жоиз эрмас, бири – ............, иккинчиси – ............”, – деганлар”.

кишига Аллоҳ таоло ҳалол мол-дунё берсаю, уни Ҳақ йўлида сарфлаётган бўлса

кишига Аллоҳ таоло илму ҳикмат ато этсаю, у шу туфайли олий мақомга эришиб, ҳукм сураётган, одамларга билганини ўргатаётган бўлса