1
2
3
4
5
100

Масжид имоми кундалик ҳаётда қандай вазифани бажаради ва  “Аммa” феъли қандай маъноларни англатади?

1.Жамоа намозининг раҳбари

2.“олдинда бўлмоқ”, “раҳбарлик қилмоқ”, “интилмоқ” деган манони англатади.

100

«Қасида ан-Нуния ли Тожиддин Субкий» асарида Мотуридийлик ва Ашъарийлик ўртасида нечта фарқ келтирилган?

«Қасида ан-Нуния ли Тожиддин Субкий» асарида Мотуридийлик ва Ашъарийлик ўртасида 13 та фарқ келтирилган

100

Ашъарийларга кўра, инсоннинг қисмати қайси асосга кўра белгиланади?

Ашъарийлар таъкид­лашича, кимки бадбахтлардан бўлса, бас, у бадбахтлар қил­мишларига эришади. Кимки бахтлилардан бўлса, бас, у соадатмандлар амалларига эришади.

100

«Ар-Равзату-л-бахия фима байна-л-ашъария ва-л-матуридия» асарида Мотуридийлик ва Ашъарийлик ўртасида нечта фарқ келтирилган?

«Ар-Равзату-л-бахия фима байна-л-ашъария ва-л-матуридия» асарида Мотуридийлик ва Ашъарийлик ўртасида 13 та фарқ келтирилган

100

Имом сузининг 3 та маноси келтирилган шуларни айтинг?

Масжид имоми-Кундалик ҳаётда масжидда жамоа намозининг раҳбари

Давлат раҳбари (бошлиқ)-олий диний ва сиёсий раҳбар

Илмий рутба-машҳур дин арбобига берилган фахрий мартаба

200

Мотуридийлар ва Ашъарийлар кофирнинг дунёдаги мукофотланиши ҳақида қандай фикр билдирган?

ашъарийлар - кофир на бу дунёда, ва на охиратда ҳеч қандай неъматлар би­лан мукофотланмайди.

мотуридийлар - ко­­фир бу дунёда дунёвий неъматлар билан мукофот­ла­ни­ши мумкин.


200

Халифаларнинг асосий тўрт сулоласи ёки даврини тўлиқ санаб беринг?

Хулафоу-р-рошидин (тўғри йўлда борувчи халифалар)

 Уммавийлар

 Аббосийлар

 Усмоний султонлар.

200

Ашъарийларга кўра, пайғамбарлар рисолати уларнинг вафотидан кейин қандай ҳолатда қолади?

ашъарийлар - рисолат ҳукм сифатида асли ўрнида турибди. Лекин расуллар рисолатдан олдин расул бўлмаганлар ва ҳозир ҳам улар расул эмаслар.


200

Суннийларда имомат ким томонидан ва қандай тартибда сайланади?

мусулмонлар жамоасини бошқарувчиси бўлмиш, Аллоҳ Пайғамбарининг ўринбосари

 аҳлу-л-ҳилл ва-л-аъқд томонидан сайланади

200

Ашъарий ва Мотуридийлар ўртасида «касб» масаласи қандай баҳсга сабаб бўлган?

ашъарийлар -  агар банда астойдил жазм қилса, Аллоҳ унда ўша феълни яратади. Мазкур жазм феъл бўлиб, у Аллоҳнинг қудрати билан бўлади.

мотуридийлар - барча феъллар холиқи (яратувчиси) Аллоҳдир. Банда эса феъллар (бажарувчиси) фоилидир.


300

Шиаларда имомат қандай йўл билан белгиланади ва кимларга мерос ҳисобланади?

Аллоҳ томонидан белгилаб қўйилган бўлиб, шу сабабли у инсонларнинг хоҳишига боғлиқ бўлмаган, Али авлодларига мерос ҳисобланадиган ҳокимият


300

Шиаларга кўра имомнинг вазифаларини тўлиқ санаб беринг?

1.ислом қавми бошлиғи, инсонларнинг ишларини амалга оширишда Пайғамбарнинг вориси;

 2.диний билим ва ҳуқуклар тафсирчиси, Қуръон ва ҳадисларнинг энг тўғри муфассири;

3.инсонларга ҳамма нарсанинг ботиний маъноларини англатадиган олий диний раҳбар.


300

Мотуридийларга кўра, «Муқаллид»нинг имони қайси ҳолда саҳиҳ ҳисобланмайди?

мотуридийлар - тақлидчининг имони саҳиҳ саналади. Фақат муқаллид бирор нарсага эришиш учун имонга тақлид қилган бўлса, у саҳиҳ ҳисоб­ланмайди.


300

Ҳалифаликни тиклашга далил сифатида келтирилган ҳадисда нималар айтилган?

“Ким (халифага) итоатдан бош тортса, қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурига ҳеч қандай ҳужжатсиз (узрсиз) учрайди. Ва кимда ким (халифага) қасамёд ичмасдан вафот этса, жоҳилнинг (катта гуноҳкор бўлган ҳолда) ўлими билан вафот этибди” (Муслим-1851)


300

Ашъарий ва Мотуридийлар итоаткор бандага Аллоҳ азоб бериш масаласида қандай фарқ қилади?

Ашъарий ҳам, Мотуридий ҳам Аллоҳ шаръан ҳам, воқеан ҳам итоаткор бандасини жазоламаслигига иттифоқ қилганлар.  

ашъарийлар -  ақлан жоиз, лекин шаръан ножоиз, деб ҳисоблайди.

мотуридийлар - ақлан ҳам, шаръан ҳам мутлақо ножоиз деб топганлар. 


400

«Ишарату-л-маром мин ибарату-л-имом» асарида нечта фарқ зикр қилинган ва уни ким ёзган?

«Ишарату-л-маром мин ибарату-л-имом» асарида 50 та фарқ зикр қилинган ва уни Камолиддин Баёзий ёзган

400

Мотуридий ва Ашъарийлар Аллоҳнинг «яратиш», «ризқлантириш», «тирилтириш», «ўлдириш» ва «бор қилиш» каби сифатлари азалий ёки кейин пайдо бўлиши масаласида қандай фикр билдирган?

ашъарийлар - Аллоҳнинг мазкур феъли кейин пайдо бўлган. У яратганидан сўнг, ризқ берганидан сўнг ҳолиқ ва розиқ бўлган.   

мотуридийлар - Аллоҳ сифатларининг барчаси қади­мий­дир.


400

Уммавий ва Аббосийлар “халифа” атамаси ўрнига кўпроқ қайси иборадан фойдаланганлар? Шу ҳолат қайси асрда ўзгарган ва қандай сабаб билан Усмонли султонлари ўзларини “халифа” деб аташни бошлаганлар?

Уммавий ва аббосийлар “халифа” атамаси ўрнига ўзларига нисбатан “амиру-л-мўминин” иборасини кўпроқ ишлатишган. Фақатгина XVI асрга келиб, турк султонлари маълум бир сиёсий мақсадларни кўзлаб ўзларини “халифа” деб атаганлар ва бу ҳолат 1924 йилгача, яъни усмонли турклар салтанати тугагунча давом этди.

400

Ашъарий ва Мотуридий мактаблари пайғамбарларнинг катта ва кичик гуноҳлардан поклиги ҳақида қандай фикр билдирган?

ашъарийлар - пайғамбарлар ваҳий келишидан аввалги даврда оз микдорда кичик гуноҳга йўл қўйган бўлишлари, сўнгра расуллик келган пайтда ўз ҳолларига қайтиб, тўғри ва солиҳ бўлганлари ҳам мумкиндир.   

мотуридийлар - пайғамбарлар катта ва кичик гунохдардан (пок) маъсумдирлар.  


400

Сунний уламолар таълимотига кўра имом тайинланиш усуллари нечта ва улар қайси шаклларда амалга оширилади?

Сунний уламолар таълимотига кўра имом тайинланиш усуллари 3 та бўлиб, улар қуйидагича амалга оширилади:                                                1. Аввалги имом (халифа) томонидан тайинланиб   кетилиши                                                                 2. Аҳлу-л-ҳилл ва-л-аъқд (шўро) томонидан   тайинланиши                                                         3. Куч ишлатиб тайин бўлиши

500

“Аҳлу-с-сунна” вакилларининг халифалик борасидаги далиллари сифатида келтирилган “Муслим-1847”даги Хузайфа ибн Ямон ривоят қилган ҳадис мазмунини айтинг?

Хузайфа ибн Ямоннинг: “Агар уларнинг жамоати ҳам, имоми ҳам бўлмасачи?!” деб берган саволига Пайғамбар (сав) қуйидагича жавоб берганлар: “Ўшал фирқаларнинг барчасидан четда бўл. Агар дарахтнинг томирини тишлаб бўлса ҳам, сенга ўлим келганда ҳам ўшал ҳолда бўлишга ҳаракат қил” (Муслим-1847)


500

“Ҳаққония” сўфийлик тариқати номи қачон ва кимнинг шарафига олинган? Шу тариқатнинг халифалик борасидаги асосий ғоясини баён қилинг?

“Ҳаққония” сўфийлик тариқати ўз номини 1973-йилда унинг асосчиси Шайх Муҳаммад Нозим Одил ал-Кубрусий ал-Ҳаққоний (1922–2014) шарафига олган.                                                            Асосий ғояси: Усмонли империясининг султонлик ва халифалик сифатида қайта шаклланиши.

500

Ашъария олими Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳасан ибн Фурак Исфаҳоний Аллоҳнинг каломини эшитиш ҳақида қайси оятни далил қилади ва уни қандай тушунтиради?

    Ибн Фурак бунга “Тавба” сурасининг 6-оятини далил қилган

Агар мушриклардан бирортаси Сиздан ҳимоя сўраса, бас, уни ҳимоянгизга олинг, токи у Аллоҳнинг каломини эшитсин. Сўнгра уни хавфсиз жойига етказиб қўйинг! Бу уларнинг билмайдиган қавм бўлганлари сабаблидир.  

500

“Аҳлу-л-ҳилл ва-л-аъқд” атамаси луғатда ва истилоҳда қандай маъноларни англатади? Шунингдек, Шофиий олими Мовардийнинг фикрига кўра, бундай шахсларга қўйилган уч шартни тўлиқ айтиб беринг?

луғатда – ижозат берувчи ва боғловчи аҳл; олиб ташлаш ва тайинлаш ҳуқуқига эгалар;      истилоҳда - жамиятда имом (ҳукмдор)ни сайлаш ёки тайинлаш масъулияти юкланган нуфузли ва ваколатли шахслар.

 адолатга оид умумшартлар топилиши;           имомлик учун қўйилган шартлардан келиб чиқиб,     ким унга лойиқ эканини билишга оид бўлган илм     бўлишлиги;                                                           энг ҳалол ва илмлилик манфаатларидан келиб   чиқиб, имомликка муносиброқ кишини танлашга   ёрдам берадиган фикр ва ҳикматга эга бўлишлик. 


500

Ашъарий ва Мотуридий мактаблари пайғамбарларнинг катта ва кичик гуноҳлардан поклиги ҳақида қандай турлича фикр билдирган?

ашъарийлар - пайғамбарлар ваҳий келишидан аввалги даврда оз микдорда кичик гуноҳга йўл қўйган бўлишлари, сўнгра расуллик келган пайтда ўз ҳолларига қайтиб, тўғри ва солиҳ бўлганлари ҳам мумкиндир.   

мотуридийлар - пайғамбарлар катта ва кичик гунохдардан (пок) маъсумдирлар.