Yalpi talab va yalpi taklif
Ижтимоий меҳнат тақсимоти ривожининг натижаси ҳисобланади.
Миллий хўжаликнинг тузилиши
Мамлакатдаги турмуш даражасини таққослашда кагдай курсаткичдан фойдалнилади?
реал ЯИМ миқдорининг аҳоли жон бошига ортиши
Рецессион фарқ нима?
ялпи сарфларнинг соф миллий маҳсулот ҳажмидан кам бўлган миқдори.
одатда ишлаб чиқариш воситалари ва бошқа моддий бойликларни кейинчалик фойдаланувчилар томонидан мунтазам равишда ҳақ тўлаб бориб, сотиб олиш шарти билан узоқ муддатли ижарага беришдан иборат кредитнинг пулсиз шакли нима дейилади?
Лизинг
Даромадлар тенгсизлиги даражасини миқдорий жиҳатдан ифодаловчи геометрик эгри чизиқ нима деб аталади?
Лоренц эгри чизиғи
Яширин иккаламчи иқтисодиёт – деб кандай иктисодиётга айтилади.
якка тартибдаги ва кооператив фаолиятнинг назоратдан яширинган, яъни қонун томонидан тақиқланган ёки белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмаган тури.
Кейнс фикрига кўра – уй хўжаликлари жорий даромадларининг ўсиб борувчи функцияси нимиа деб аталади?
истеъмол
Бирон-бир алоҳида сабабларга кўра юз берадиган инкироз кандай инкироз деб аталади?
Номунтазам инқирозлар. Масалан, табиий офат, сел, тўфон, қурғоқчилик туфайли иқтисодиёт танг аҳволга тушиб қолиши мумкин.
Пул тизимига тариф беринг?
тарихан таркиб топган ва миллий қонунчилик билан мустаҳкамланган, мамлакатда пул муомаласини ташкил қилиш шакли.
Номинал даромаддан солиқлар ва мажбурий тўловлар суммасига кам булган даромад кандай даромад?
Ихтиёрида бўлган даромад
Храповик самараси нима?
нарх осонлик билан кўтарилади, лекин жуда қийинчилик билан, секин пасаяди.
«70 миқдори қоидаси» кандай коида тушинтириб беринг.
миллий иқтисодиётда ишлаб чиқарилаётган ЯИМ ҳажмини 2 бараварга оширишда қанча вақт талаб этилишини аниқлаш учун 70 сонини йиллик ўсиш суръатига бўлиш керак бўлади. Масалан, мамлакатимиздаги ўсиш суръатининг 9% даражасида ЯИМни 2 баравар ошириш учун 7,7 йил талаб этилади (70:9).
Иқтисодиётнинг турли томонлари ва соҳалари ўртасида миқдор ва сифат ўлчамларнинг мос келишлик даражаси нима деб аталади?
Иқтисодий мутаносиблик
давлат қарз олувчи ёки кредитор сифатида майдонга тушадиган барча молиявий-иқтисодий муносабатлар йиғиндиси нима дейилади?
Давлат кредити
Иқтисодий тизимнинг амал қилишига шарт-шароит яратиш ва иқтисодиётни тартибга солиш ҳамда иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи кандай номланади?
Давлатнинг иқтисодий вазифалари
Самарадорлик – тушунчасига тариф беринг.
бу илгари таъкидланганидек, миллий ишлаб чиқариш реал ҳажмининг сарфланган ресурс миқдорига нисбатидир.
Эҳтиёжларни қондиришда номоддий кўринишдаги неъмат ва хизматларнинг тегишли нафли хусусиятларидан фойдаланиш нима?
Номоддий неъмат ва хизматлар истеъмоли
Таркибий инқирозга тариф беринг?
иқтисодиётнинг айрим тармоқлари ва соҳалари ривожланиши ўртасидаги чуқур номутаносибликларни ифодаловчи иқтисодий ҳолат.
Пул муомаласини тарифланг.
товарлар айланишига ҳамда нотовар тавсифидаги тўловлар ва ҳисобларга хизмат қилувчи нақд пуллар ва унга тенглаштирилган молиявий активларнинг ҳаракати нима дейилади?
Ижтимоий тўловлар –бу ..........
кам таъминланганларга пул ёки натурал шаклда ёрдам кўрсатишга қаратилган турли хил тўловлар.
Ялпи талаб эгри чизиғи нимани ифодалайди?
Нарх даражаси ва талаб таъсиридаги миллий ишлаб чиқариш ҳажми ўртасидаги бу тескари боғлиқликни
Иқтисодий ўсиш мезонини тушинтириб беринг
иқтисодий ўсишни нисбатан тўлиқ даражада баҳолаш имконини берадиган кўрсаткични характерлайди.
Инфляцион фарқ – нима?
ялпи сарфларнинг соф миллий маҳсулот ҳажмидан ортиқча бўлган миқдори.
Молиявий сиёсатга тариф беринг?
давлатнинг ўз вазифаларини амалга ошириш учун молияни ташкил этиш ва фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар мажмуи.
Пул-кредит сиёсатининг асосий воситаларини санаб беринг?
ҳисоб ставкасини тартибга солиш;
молия-кредит муассасаларининг Марказий банкдаги захиралари минимал ҳажмини ўрнатиш ва ўзгартириш;
давлат муассасаларининг қимматли қоғозлар бозоридаги операциялари (давлат облигацияларини чиқариш, уларни сотиш ва тўлаш).