Фатак ва Ҳабиб моделига кўра халқаро музокарага таъсир этувчи икки асосий вазият қайсилар?
Environmental context – ташқи муҳит вазияти ва Immediate context – дарҳол таъсир этувчи вазияти.
Маданиятнинг икки умумий хусусияти нима?
Гуруҳ-даражали ҳодиса ва авлоддан авлодга ўтувчи умумий қадриятлар ҳамда ўрганилган хулқ-атвор.
Голландиялик олим Хофстед неча ўлчов таклиф қилган?
Тўрт асосий: индивидуализм, ҳокимият масофаси, мужассамлик/юмшоқлик, ноаниқликдан қочиш.
Америкаликлар қайси услубдан фойдаланади?
Рақобатли таклиф ва қарши таклифлар.
Вейсс модели нимага қаратилган?
Маданиятлараро музокарада маданий мослашув стратегиялари ишлаб чиқишга.
Ташқи муҳит вазияти таркибига кирувчи 6 омилни Салакиус таъкидлаган?
Сиёсий-ҳуқуқий плюрализм, халқаро иқтисодиёт, хорижий ҳукуматлар, беқарорлик, идеология, маданият.
Маданиятни умумий қадриятлар сифатида талқин қилиш модели нимага қаратилган?
Гуруҳнинг марказий қадриятларини аниқлаш ва улар музокарага қандай таъсир қилишини тушунтириш.
Индивидуализм нима?
Шахсий манфаат устувор бўлган маданият тури.
Тақсимловчи вазият ва бирлаштирувчи вазият фарқи нима?
Тақсимловчи – «ютуқ/ютқазиқ»,
Бирлаштирувчи – «ютуқ/ютуқ» ёндашуви.
Кам танишлик бўлса, музокарачи нима қилади?
Воситачи ёки маслаҳатчи жалб қилади.
Нима учун валюта тебранишлари халқаро музокараларда муаммо?
Чунки келишув қайси валютада амалга оширилиши музокара стратегиясига таъсир қилади.
Маданий қаттиқлик–юмшоқлик нима?
Жамиятнинг қоидаларга қаттиқ ёки юмшоқ муносабати.
Юқори ҳокимият масофаси маданиятларда музокара қандай кечади?
Қарорлар марказлашган, музокаралар секин кечади, раҳбарга боғлиқлик юқори.
Протокол маданиятга қараб қандай фарқ қилади?
Айрим маданиятларда расмий, айримларида норасмий.
Нима учун ўртача даражада мослашиш тавсия этилади?
Чунки ортиқча мослашув ишончсизлик туғдириши мумкин.
Нима учун узоқ муддатли муносабатлар АҚШ–Япония музокараларида муҳим?
Чунки икки томон узоқ муддатли ишонч ва ҳамкорликни қисқа муддатли фойдадан устун қўяди.
Маданиятни ўрганилган хулқ-атвор сифатида талқин қилиш нима?
Маданият инсон томонидан ўрганиладиган хулқ-атвор шаклларидан иборат.
Мужассамлик ва юмшоқлик маданиятлар фарқи?
Мужассамлик – рақобат ва муваффақият устувор.
Юмшоқлик – муносабатлар, ҳамкорлик ва эмпатия устувор.
Тўғридан-тўғри мулоқот ва билвосита мулоқот музокарага қандай таъсир қилади?
Тўғри баён ёки ишора ва ҳолатга таяниш шаклини белгилайди.
Маданиятлараро музокарачи тайёргарликда нимага эътибор беради?
Ўз имкониятлари, қарши томонни ва уни маданиятини ўрганишга.
Нисбий музокара кучи нима?
Музокарада томонларнинг ресурслар ва назорат даражасига асосланган куч нисбати.
Контекстдаги маданият модели афзаллиги нима?
Маданиятни реал ҳаётий шароитда изоҳлайди ва музокара натижасини яхшироқ башорат қилади.
Юқори ноаниқликдан қочиш маданиятларда музокара қандай?
Ноаниқликдан қочилади, аниқ қоидалар талаб қилинади.
Вақтга унча аҳамият берилмайдиган маданиятларда музокара жараёни қандай бўлади?
Жараён шошилмасдан, муносабатни қуришга эътибор билан кечади.
Икки томоннинг тўғридан-тўғри ёки билвосита услубга мослашиши нима учун муҳим?
Тушунмовчиликларни бартараф қилиш ва самарали мулоқот учун.