Қадимги Хоразм
Авесто ва Орийлар
Аҳамонийлар даври
Шаҳарлар ва маданият
Қизиқарли саволлар
100

Геродот қайси асарида Хоразм ерлари ва Akes дарёси ҳақида ёзган?

«Тарих» асарида.

100

«Авесто»да қайси тўртта вилоят ҳақида аниқ тасаввурлар берилган?

Арянам Вайжо, Суғд, Бақтрия, Марғийона.

100

Аҳамонийлар сулоласига ким асос солган?

Кир II.

100

Бақтрияда Хоразмга ўхшаш деворлари бўлган шаҳар-қалъа номи?

Қизилтепа.

100

Қадимда қайси қавм фарзандларини жинсига қарамасдан ватан ҳимоясига тайёрлаган?

Массагетлар.

200

Хоразмнинг илк марказларидан бири бўлган ва мустаҳкам деворлар билан ўралган шаҳар-қалъа номи?

Кўзалиқир.

200

«Арянам Вайжо» атамаси қандай маънони англатади?

«Орий кенгликлари».

200

Кир II қайси йирик давлатларни босиб олган?

Бобил, Миср ва Осиё ҳудудлари.

200

Дингалжа уй-қўрғони қандай таркибдан иборат бўлган?

Уй-жой, хўжалик хоналари ва ҳовли.

200

Қадимий афсоналарда Кир II га қарши курашган маликанинг номи?

Тўмарис.

300

С.П.Толстов Хоразм давлатининг қайси ҳудудда шаклланганини таъкидлайди?

Қуйи Амударёда.

300

И.М.Дьяконов «Арянам Вайжо»ни қайси ҳудудлар билан боғлайди?

Бутун Ўрта Осиё ва Шарқий Эрон тексликлари.

300

Доро I даврида қайси йирик қўзғолон шафқатсизлик билан бостирилган?

Марғийонадаги Фрада қўзғолони.

300

Қўйқирилганқалъада топилган узум данаклари нимани кўрсатади?

Узумдан ичимлик тайёрлаш анъанаси ривожланганини.

300

Полийен асарида қайси чўпон Доро I қўшинларини ҳийла билан мағлуб этган?

Широқ.

400

Хоразмда жамоа сиёсий ҳаёти қандай бошқарув асосида ташкил этилган?

Оқсоқоллар кенгаши ва ҳарбий-демократик принциплар асосида.

400

А.Асқаров «Орий» атамасини қайси қавмнинг бой қатламига нисбатан қўллайди?

Кўчманчи турклар.

400

Аҳамонийлар қайси тўртта сатрапликка бўлиб бошқарган?

Каспий, Бақтрия, Саклар, Хоразм–Суғд–Парфия.

400

Қадимги Хоразмда кулолчилик идишларига қандай нақшлар туширилган?

Қизил рангдаги геометрик шакллар ва ҳайвонлар тасвири.

400

Қадимги Хоразмда ҳосилдорлик худоси сифатида қайси образ кенг тарқалган?

Ноҳид.

500

Хоразмда мил. авв. VIII–IV асрларда қайси дин жамоа дунёқарашини шакллантиришда муҳим роль ўйнаган?

Зардуштийлик.

500

Геродот ва Гекатей маълумотларига кўра, қайси дарё сувидан фойдаланган халқлар юксак деҳқончилик маданиятини яратган?

Akes дарёси.

500

Геродот маълумотига кўра, Аҳамонийлар тўғон қуриши натижасида қандай ҳолат юзага келган?

Дарё тўғонланиб кўл ҳосил бўлган, халқ сувсиз қолган ва солиқ тўлаган.

500

Қалъалиқир саройи қурилиши нега тўхтаб қолган?

Хоразмнинг Аҳамонийлар таркибидан чиқиши сабабли.

500

Кулолчилик идишларида арслон бошли дасталар қайси ҳунармандчилик ривожини кўрсатади?

Амалий ва тасвирий санъатнинг юксак даражада ривожланганини.