Savol: Qur’on o‘qishni boshlashda nima deyish kerak?
Javob: "Isti’oza" (A’uuzu billaahi minash shaytoonir rojiim) aytish.
Тажвид ИЛМИНИНГ асосчиси ?
Тажвид ИЛМИНИНГ асосчиси амалий тарафдан Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламдирлар
Savol: "Maxraj" so'zi nimani anglatadi?
ЖАВОБ: Луғатда: "чиқиш жойи". Исти-лоҳда: “Ҳарфнинг чиқиш ва бошқасидан ажралиш жойи".
САВОЛ: Қалқала нима?
ЖАВОБ: Ҳарфни сукунли ҳолда нутқ қилганда кучли оҳангда эшитиладиган қилиб тебратиб ўқиш.
САВОЛ: Мад нима?
ЖАВОБ: Ҳарфни талаффуз қилганда то-вушни чўзиб ўқиш.
Savol: Suraning avvalida (Tavba surasidan tashqari) nima aytiladi?
Javob: "Basmala" (Bismillaahir rohmaanir rohiim) aytish.
Тартил нима ?
Тартил - ҳар бир ҳарфни ўз ўрнидан дона-дона қилиб чиқариш, оятларни алоҳида-алоҳида қилиб, тажвид қоидалари асосида ўқиш.
САВОЛ: Товушларнинг махражлари нечта?
ЖАВОБ: 17 та.
САВОЛ: Ҳамс нима?
ЖАВОБ: Ҳарфни нутқ қилаётганда махражга суяниш кучсиз бўлгани учун ҳарфга ҳаво қўшиб чиқариш.
САВОЛ: Мад ҳарфлари нечта?
ЖАВОБ: Мад ҳарфлари 3 та: (وای) ی - و - ا
Savol: Qaysi hollarda fatha "o" tovushini beradi?
Javob: Yo'g'on o'qiladigan harflar (masalan: xo, sod, dod, g'oyn, qof) ustida fatha
Тажвид сўзи луғатда ва Истилохда ?
Тажвид сўзи жаввада феълидан олинган бўлиб, луғатда яхшилаш, гўзал қилиш, мустаҳкам қилишини англатади.
Истилохда эса, Қуръони каримни Аллох, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу найҳи васалламга нозил қилганидек ҳар бир ҳарфига махраж, сифат, ғунна, мад ва бошқалардан ҳаққини бериб тиловат қилишдир.
17 махраж нечта аъзода жойлашган?
Ҳалқум ва оғиз бўшлиғи - 1 та махраж
Ҳалқум - 3 та махраж
Тил - 10 та махраж
Икки лаб - 2 та махраж
Димоғ - 1 та махраж
САВОЛ: Софир нима?
ЖАВОБ: Нутқ қилаётганда худди хуштаксимон қилиб талаффуз қилиш.
САВОЛ: Тафхим ва Тарқиқ нима?
Тафхим — Йўғон ўқиш.
Тарқиқ — Ингичка ўқиш.
Arab yozuvida harflar necha xil ko'rinishda yoziladi?
Javob: Harflar so'zning qaysi o'rnida kelishiga qarab to'rt xil ko'rinishda yoziladi: alohida, so'z boshida, so'z o'rtasida va so'z oxirida.
Тажвид илми иккита асосий таянчга суянади , булар ?
Биринчиси: оғиздан оғизга нақл этилиши.
Иккинчиси: қироат уламолари ёзиб қолдирган назарий қоидалар.
САВОЛ: Икки лабда нечта махраж бор?
ЖАВОБ: 2 та махраж бор:
1- махраж ف - "фа” ҳарфининг махражи бўлиб, олдинги икки уст тиш билан остки лабнинг ич тарафидан чиқади.
2- махраж و - م - ب - "ба", "мим ва "вав" ҳарфларининг махражи бўлиб, икки лабнинг орасидан чиқади.
"Вав" ҳарфида икки лабнинг ораси очилиб, чўччайтириб ўқилади. "ба" ва "мим"да икки лаб бир-бирига ёпишади.
САВОЛ: Изҳор нима?
ЖАВОБ: Сукунли “нун” ёки танвин 6 та ҳарфнинг бирига йўлиққанда, “нун”ни билдириб ўқиш.
САВОЛ: Вақф ва Сакта нима?
Вақф — Оятлар орасида тўхтаб нафас олиш.
Сакта — Икки калима орасида нафас олмасдан бироз тўхташ.
САВОЛ: Тиловат саждасининг ҳукми нима?
ЖАВОБ: Сажда оятини ўқиган ёки тинглаган киши сажда қилиши вожибдир.
Тажвид илмининг юзага келиши ва ривожланиш босқичлари нечта ?
3 та ( даврларни санаб бериш шарт емас )
САВОЛ: Димоғда нечта махраж бор?
ЖАВОБ: Димоғда 1 та махраж бор.
Ундан ғунналик танвин, “мим", "нун” ҳарфлари чиқади.
САВОЛ: Иқлоб нима?
ЖАВОБ: Сукунли “нун” ёки танвиннинг "нун"и "ба" ҳарфига йўлиққанда, "нун”ни "мим"га алмаштириб, димоғ билан икки ҳаракат миқдорича ғунна ушлаб туриш.
САВОЛ: Идғом, Ғуннали ва Ғуннасиз идғом нима?
ЖАВОБ: Идғом— Бир ҳарфни иккинчи бир ҳарф ичига киргизиб ўқиш
Ғуннали идғом — Сукунли “нун” ёки танвин )يمنو( ҳарфларидан бирига йўлиққанида, "нун”ни ўша ҳарфнинг ичига киргизиб, димоғ билан икки ҳаракат миқдорича ғунна қилиб ўқиш.
Ғуннасиз идғом — Сукунли “нун” ёки танвин, ва ل ҳарфларидан бирига йўлиққанида, "нун”ни ўша ҳарфнинг ичига киргизиб, ғуннасиз ўқиш.