Umumiy
Maʼruzadan
Mahrajdan
Qalqala. Hams.Sofir.Izhor.Iqlobdan
Mad.Tafhim.Vaqf. Sakta. Idgʻomdan
100

Savol: Qur’on o‘qishni boshlashda nima deyish kerak?

Javob: "Isti’oza" (A’uuzu billaahi minash shaytoonir rojiim) aytish.

100

Тажвид ИЛМИНИНГ асосчиси ?

Тажвид ИЛМИНИНГ асосчиси амалий тарафдан Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламдирлар

100

Savol: "Maxraj" so'zi nimani anglatadi?

ЖАВОБ: Луғатда: "чиқиш жойи". Исти-лоҳда: “Ҳарфнинг чиқиш ва бошқасидан ажралиш жойи".

100

САВОЛ: Қалқала нима?

ЖАВОБ: Ҳарфни сукунли ҳолда нутқ қилганда кучли оҳангда эшитиладиган қилиб тебратиб ўқиш.

100

САВОЛ: Мад нима?

ЖАВОБ: Ҳарфни талаффуз қилганда то-вушни чўзиб ўқиш.

200

Savol: Suraning avvalida (Tavba surasidan tashqari) nima aytiladi?

Javob: "Basmala" (Bismillaahir rohmaanir rohiim) aytish.

200

Тартил нима ? 

Тартил - ҳар бир ҳарфни ўз ўрнидан дона-дона қилиб чиқариш, оятларни алоҳида-алоҳида қилиб, тажвид қоидалари асосида ўқиш.

200

САВОЛ: Товушларнинг махражлари нечта?

ЖАВОБ: 17 та.

200

САВОЛ: Ҳамс нима?

ЖАВОБ: Ҳарфни нутқ қилаётганда махражга суяниш кучсиз бўлгани учун ҳарфга ҳаво қўшиб чиқариш.

200

САВОЛ: Мад ҳарфлари нечта?

ЖАВОБ: Мад ҳарфлари 3 та: (وای) ی - و - ا

300

Savol: Qaysi hollarda fatha "o" tovushini beradi?

Javob: Yo'g'on o'qiladigan harflar (masalan: xo, sod, dod, g'oyn, qof) ustida fatha

300

Тажвид сўзи луғатда ва Истилохда  ?

 Тажвид сўзи жаввада феълидан олинган бўлиб, луғатда яхшилаш, гўзал қилиш, мустаҳкам қилишини англатади.

Истилохда эса, Қуръони каримни Аллох, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу найҳи васалламга нозил қилганидек ҳар бир ҳарфига махраж, сифат, ғунна, мад ва бошқалардан  ҳаққини бериб тиловат қилишдир. 

300

17 махраж нечта аъзода жойлашган?

Ҳалқум ва оғиз бўшлиғи - 1 та махраж

Ҳалқум - 3 та махраж

Тил - 10 та махраж

Икки лаб - 2 та махраж

Димоғ - 1 та махраж

300

САВОЛ: Софир нима?

ЖАВОБ: Нутқ қилаётганда худди хуштаксимон қилиб талаффуз қилиш. 

300

САВОЛ: Тафхим ва Тарқиқ нима?

Тафхим — Йўғон ўқиш.

Тарқиқ — Ингичка ўқиш.

400

Arab yozuvida harflar necha xil ko'rinishda yoziladi?

Javob: Harflar so'zning qaysi o'rnida kelishiga qarab to'rt xil ko'rinishda yoziladi: alohida, so'z boshida, so'z o'rtasida va so'z oxirida.

400

Тажвид илми  иккита асосий таянчга суянади , булар ? 



Биринчиси: оғиздан оғизга нақл этилиши. 


Иккинчиси: қироат уламолари ёзиб қолдирган назарий қоидалар.

400

САВОЛ: Икки лабда нечта махраж бор?

ЖАВОБ: 2 та махраж бор:


1- махраж ف - "фа” ҳарфининг махражи бўлиб, олдинги икки уст тиш билан остки лабнинг ич тарафидан чиқади.

2- махраж و - م - ب - "ба", "мим ва "вав" ҳарфларининг махражи бўлиб, икки лабнинг орасидан чиқади.

"Вав" ҳарфида икки лабнинг ораси очилиб, чўччайтириб ўқилади. "ба" ва "мим"да икки лаб бир-бирига ёпишади.

400

САВОЛ: Изҳор нима?

ЖАВОБ: Сукунли “нун” ёки танвин 6 та ҳарфнинг бирига йўлиққанда, “нун”ни билдириб ўқиш.

400

САВОЛ: Вақф ва Сакта нима?

Вақф — Оятлар орасида тўхтаб нафас олиш.

Сакта — Икки калима орасида нафас олмасдан бироз тўхташ.

500

САВОЛ: Тиловат саждасининг ҳукми нима?

ЖАВОБ: Сажда оятини ўқиган ёки тинглаган киши сажда қилиши вожибдир.

500

Тажвид илмининг юзага келиши ва ривожланиш босқичлари нечта ? 

3 та ( даврларни санаб бериш шарт емас )

500

САВОЛ: Димоғда нечта махраж бор?

ЖАВОБ: Димоғда 1 та махраж бор. 

Ундан ғунналик танвин, “мим", "нун” ҳарфлари чиқади.

500

САВОЛ: Иқлоб нима?

ЖАВОБ: Сукунли “нун” ёки танвиннинг "нун"и "ба" ҳарфига йўлиққанда, "нун”ни "мим"га алмаштириб, димоғ билан икки ҳаракат миқдорича ғунна ушлаб туриш.

500

САВОЛ: Идғом, Ғуннали  ва Ғуннасиз идғом нима?

ЖАВОБ: Идғом— Бир ҳарфни иккинчи бир ҳарф ичига киргизиб ўқиш 

Ғуннали идғом — Сукунли “нун” ёки танвин )يمنو( ҳарфларидан бирига йўлиққанида, "нун”ни ўша ҳарфнинг ичига киргизиб, димоғ билан икки ҳаракат миқдорича ғунна қилиб ўқиш.

Ғуннасиз идғом — Сукунли “нун” ёки танвин, ва ل ҳарфларидан бирига йўлиққанида, "нун”ни ўша ҳарфнинг ичига киргизиб, ғуннасиз ўқиш.

M
e
n
u